Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Яман яқинида 250дан кўпроқ муҳожир ҳалок бўлди
Фото: AFP
Яман соҳиллари яқинида муҳожирларни олиб кетаётган қайиқ ағдарилиб кетгандан кейин 250дан кўпроқ киши ҳалок бўлди. Sky News Arabia телеканалининг хабар беришича, қайиқда 300 муҳожир бўлган. Дастлабки маълумотларга кўра, улардан 20 нафаригина омон қолган.
Қайиқ бир неча кун аввал Африканинг Жибути давлатидан Яманга йўл олган. У соҳилга яқинлашиб қолганда балиқ овловчи кема билан тўқнашиб, ағдарилиб кетган. Телеканалнинг хабар қилишича, қайиқни 4 яманлик бошқарган.
The Guardian нашри маълумотларига кўра, ҳалокат 2 кун аввал юз берган. Гувоҳлардан бирининг айтишича, у соҳилдан 16 км узоқликда сув устида қалқиб қолган жасадларни кўрган.
Мавзуга оид
18:01 / 30.12.2025
Саудия Яманга зарба берди. Нишон – айирмачи гуруҳларни қўллаш учун БААдан юборилган қуроллар бўлган
14:40 / 11.09.2025
Исроил Сано шаҳрига зарба берди: 35 киши ҳалок бўлди
07:38 / 10.09.2025
Европада ярим йилда бошпана бўйича 400 мингта ариза берилди
15:23 / 31.08.2025