17:52 / 17.06.2021
3465

«Uzbekistan Airways» Деҳлига парвозларни қисқартирмоқда

Фото: KUN.UZ

Республика махсус комиссиясининг қарорига мувофиқ, Ҳиндистонда юзага келган эпидемиологик вазият муносабати билан 2021 йил 18 июндан бошлаб «Uzbekistan Airways» АЖ ҳафтанинг жума кунлари амалга оширилаётган Тошкент-Деҳли-Тошкент йўналиши бўйича авиақатновларни бекор қилади. Бу ҳақда компания матбуот хизмати хабар берди. 

Таъкидланишича, йўловчилар бекор қилинган қатнов авиачиптаси учун пул маблағларини қайтариб олишлари мумкин.⠀

Эслатиб ўтамиз, «Uzbekistan Airways» 5 март кунидан Ҳиндистонга мунтазам қатновларни тиклади, Тошкент-Деҳли рейси ҳафтада икки марта - сешанба ва жума кунлари амалга оширилаётганди.

Top