Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Оксана Чусовитина таяниб сакраш бўйича жаҳон кубоги ғолибаси бўлди
Қатар пойтахти Доҳа шаҳрида спорт гимнастикаси бўйича жаҳон кубогининг навбатдаги босқичи бўлиб ўтмоқда.
Миллий олимпия қўмитаси хабарига кўра, мусобақада иштирок этган ўзбекистонлик Оксана Чусовитина навбатдаги ғалабани қўлга киритди.
Токио-2020 лицензиати таяниб сакраш йўналишида иштирок этди. Унинг ижросида амалга оширилган машқлар ҳакамлар ҳайъати томонидан энг юқори баҳога лойиқ кўрилди ва спортчи олтин медалга сазовор бўлди.
Таъкидланишича, бу мусобақа Чусовитина учун бўлажак олимпиада олдидан ўзига хос тайёргарлик вазифасини бажариб берди.
Жаҳон кубоги, Доҳа
Таяниб сакраш, аёллар:
1. Оксана Чусовитина (Ўзбекистон) – 14,066 балл
2. Девилар Колин (Франция) – 13,966 балл
3. Таман Ненси (Миср) – 13,366 балл.
Мавзуга оид
17:57 / 08.03.2025
Спорт гимнастикаси. Оксана Чусовитина – жаҳон кубоги ғолибига айланди
20:50 / 10.06.2024
Чусовитина 53 ёшида 2028 йилги Олимпиадада қатнашиш истагини билдирди
17:46 / 23.05.2024
Оксана Чусовитина жароҳати сабаб Париж олимпиадасида қатнаша олмайди
22:15 / 09.03.2024