Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШда коронавирусни аниқловчи ниқоб ишлаб чиқилди
Фото: news.mit.edu
АҚШнинг Ҳарвард университети ва Массачусетс технологик институти мутахассислари коронавирусни аниқловчи ҳимоя ниқобини ишлаб чиқишди. Ушбу ниқоб уни таққан одам коронавирусга чалингани ёки йўқлигини аниқлай олади.
Ниқоб коронавирусни аниқлаш учун бир марталик датчик билан жиҳозланган бўлиб, у натижани 1,5 соат ичида кўрсатади. Сир тутиш мақсадида натижа ниқобнинг ички томонидагина акс этади.
Олимлар бундай датчикларни бир неча йил аввал ишлаб чиқаришни бошлашган. Улар Эбола ва Зика вируслари билан касалланишни аниқлашда қўлланган. Қурилма бошқа вирусларни топишга ҳам созланиши мумкин.
Датчикни кийимга ҳам тикса бўлади. Бундай кийимлардан тез ёрдам машиналари ходимлари, ҳарбийлар фойдаланишлари мумкин.
Мавзуга оид
18:37 / 21.09.2025
COVID-19 пандемияси бошланишини ёритган хитойлик журналист 4 йилга қамалди
15:47 / 06.08.2025
АҚШ Соғлиқни сақлаш вазирлиги мРНК-вакциналари учун маблағни қайтариб олди
21:02 / 24.07.2025
Олимлар COVID-19 пандемияси одамларнинг миясини қаритганини аниқлади
17:18 / 05.07.2025