Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Самарқандда «Спарк» пиёдалар йўлакчасидан ўтаётган аёлни уриб юборди
Самарқанд шаҳрида «Спарк» машинаси пиёдалар йўлакчасидан ўтаётган аёлни уриб юборган. Бу ҳақда вилоят ИИБ хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, Самарқанд шаҳрида жорий йил 4 июль куни соат 17:30ларда 1993 йилда туғилган ҳайдовчи Х.Т. бошқарувида бўлган «Спарк» машинасида йўл-транспорт ҳодисаси содир этган.
Ҳайдовчи Самарқанд шаҳри, Рудакий кўчаси бўйлаб Беруний кўчаси томон ҳаракатланаётган вақтда пиёдалар йўлакчасидан ўтаётган, 1965 йилда туғилган Д.М.ни уриб юборган. Оқибатда, пиёда Д.М. тан жароҳати олиб шифохонага мурожаат қилган.
Қайд этилишича, мазкур ҳолат юзасидан Самарқанд шаҳар ИИО ФМБ ЙҲХБ томонидан терговга қадар суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
11:40 / 17.11.2025
Самарқандда Damas-2 ва Onix тўқнашуви оқибатида бир киши вафот этди
15:37 / 02.11.2025
Самарқандда ҳайдовчи ухлаб қолиб, қарама-қарши йўналишга чиқиб кетди
12:31 / 27.09.2025
Мексика орқали ноқонуний равишда Америкага юбориш ҳолати аниқланди
14:52 / 07.09.2025