Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қамчиқ довонида «Нексия» машинаси ёниб кетди
Қамчиқ довонида «Нексия» машинаси ёниб кетган. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ахборот хизмати хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, бугун, 6 июль куни соат 17:00ларда А373 Тошкент-Андижон-Ўш халқаро автомобиль йўлининг 246-километрида «Нексия» русумли машина ёниб кетган. Қайд этилишича, ёнғин содир бўлган жойга бир неча дақиқада «Қамчиқ» махсус қидирув, ёнғин-қутқарув бошқармаси ходимлари етиб келган ва ёнғинни ўчирган.
Таъкидланишича, «Нексия» салонида беш киши бўлган ва улар машинадан ўз вақтида чиқиб кетишга улгурган. Шу сабабли ёнғинда ҳеч ким тан жароҳати олмаган. Қутқарувчилар уларга барча зарур ёрдамларни кўрсатган.
Дастлабки суриштирувда аниқланишича, «Нексия»нинг двигатель қисмидаги электр симларнинг қисқа туташуви ёнғин келиб чиқишига сабаб бўлган.
Мавзуга оид
12:18 / 01.03.2026
Довон ортидаги қишлоқ: Четсувда бир кун
18:39 / 14.02.2026
Довон йўли ва қор кўчкиси: вазият қай даражада хавотирли?
10:50 / 13.02.2026
Қамчиқ довони соат 11:00 да очилади, кечга яқин ҳаракат қайта тўхтатилиши мумкин
10:43 / 13.02.2026