Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Фото: Наманганда 6 дона авиация бомбаси топилди
Наманган вилояти Давлатобод туманидан 4 та бутун ва 2 та ярим емирилган бомба топилди. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар берди.
Наманган вилояти Давлатобод тумани «Юксалиш» МФЙ Кушон саноат ҳудудидан 4 та бутун ва 2 та ярим емирилган авиацион бомбалар топилган.
Топилган бомбаларни зарарсизлантириш мақсадида Поп тумани Ғурумсарой 07648-ҳарбий қисм махсус ўқ отиш полигонига олиб борилиб, йўқ қилинган.

Ушбу ҳудудда олиб борилган қидирув ишлари давомида бошқа снарядлар топилмаган. Уларнинг қайси йилларга мансуб экани ва мазкур ҳудудга қолиб кетгани сабаблари ҳам ҳозирча номаълум.

Ҳудудда кунлик навбатчилик ташкил этилиб, Фавқулодда вазиятлар бошқармаси қидирув-қутқарув отряди, Ички ишлар бошқармаси, Мудофаа вазирлиги ва ИИВ Махсус операцияларни мувофиқлаштириш бошқармаси Наманган вилояти махсус отрядлари жалб этилган, ҳозирда ушбу ҳудудда қидирув-қутқарув ишлари олиб борилмоқда.

Мавзуга оид
17:44 / 22.11.2025
Наманганда ЙПХ ходими машина уриб кетиши оқибатида ҳалок бўлди
19:21 / 20.11.2025
Наманганда таълим тизими мансабдорлари ташкил этган «бункер» фош этилди
19:21 / 10.11.2025
Биргина ҳазилни деб аэропортда фавқулодда ҳолат эълон қилинди
08:13 / 22.09.2025