Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бухоро вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи ўзгарди
Бухоро вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Ғофур Саидов саломатлиги ёмонлашгани сабабли лавозимни тарк этди. Бу ҳақда вилоят ҳокими ўринбосари Мирали Ҳамроев ўтказган йиғилишда маълум қилинди.
Бухоро вилояти ССБ матбуот хизмати хабарига кўра, 2021 йилнинг 10 июль куни бошқармада вилоят ҳокими ўринбосари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтган. Йиғилишда Мирали Ҳамроев Ғафур Саидовнинг саломатлиги туфайли ишдан бўшаётгани ҳақидаги соғлиқни сақлаш вазирининг буйруғини ўқиб эшиттирган.
Вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи вазифасини вақтинча бажарувчи этиб, айни дамгача бошқарма бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келган Асқар Солиевич Баҳронов тайинланган.
Ғафур Нормуродович Саидов Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази Бухоро филиали директори лавозимига ўтказилган.
У 2020 йилнинг июль ойида вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланишидан олдин ҳам филиал директори лавозимида ишлаганди.
Мавзуга оид
11:16 / 31.01.2026
Бухорода кўп квартирали уй портлади
09:37 / 10.01.2026
Сохта аккаунт билан пул ундирган шахсга нисбатан жиноят иши қўзғатилди
15:30 / 06.12.2025
Когонда цехда чақнаш рўй берди, 4 киши ҳалок бўлди
12:50 / 12.11.2025