Покистоннинг собиқ президенти Мамнун Ҳусайн вафот этди
Покистоннинг собиқ президенти Мамнун Ҳусайн 80 ёшида Карачида ҳаётдан кўз юмди. Буни унинг ўғли Арслон Мамнун тасдиқлади.
Унинг таъкидлашича, отаси саратон касаллигидан азият чеккан ва охирги 2 ҳафта давомида хусусий шифохонада даволанган.
Мамлакатнинг амалдаги президенти Ориф Алвий, ҳукумат етакчилари ва бошқа сиёсатчилар Ҳусайн оиласига ўз ҳамдардлигини билдирган.
Ҳусайн 1940 йил декабрда Ҳиндистоннинг Агра шаҳрида дунёга келган. У Покистоннинг 12-президенти бўлган ва ушбу лавозимни 2013 йилдан 2018 йилгача эгаллаган. Бунгача у Синд вилояти губернатори сифатида фаолият юритган.
Ҳусайн мамлакатнинг собиқ бош вазири, бир неча йил аввал Покистонда иккита иш бўйича судланган ва ҳозирда Британияда қолаётган Навоз Шарифнинг яқин сафдоши бўлган.
Мавзуга оид
00:15 / 22.12.2024
Покистонда Имрон Хоннинг 25 нафар тарафдорига ҳукм ўқилди
14:56 / 19.12.2024
Ўзбекистон озиқ-овқат маҳсулотлари Покистон бозорига олиб кирилади
13:48 / 18.12.2024
Покистон супермаркетларида Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари сотилади
15:54 / 12.12.2024