Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ҳиндистонда муссон ёмғирлар вақтида 15 киши ҳалок бўлди
Фото: Reuters
Ҳиндистоннинг Мумбай шаҳрида муссон ёмғирлар келтириб чиқарган кўчкилар ва тошқинлар сабабли бир неча бино ўпирилиб тушди. Бунинг оқибатида камида 15 киши ҳалок бўлди. Яна бир неча киши вайроналар остида қолмоқда.
Шаҳарнинг Чембур туманида кучли кўчки юз берган. Бошқа ҳудудларда ҳам бир неча бино қулаши қайд қилинган. Шу билан бирга, Бхарат Нагар ва Чембурда 15 киши, Суря Нагарда 9 киши вайроналар остидан қутқарилган. Воқеа жойида қутқарув ишлари давом этмоқда.
Об-ҳаво мутахассисларининг маълумотларига кўра, Мумбайга 17 июл соат 20дан 18 июл соат 2гача 157 мм ёмғир тушган. Ёмғирлар шаҳарнинг пастқам туманларида кучли тошқинлар келтириб чиқарган. Мумбайда ёмғирлар яна 5 кун давом этиши кутилмоқда.
Мавзуга оид
13:09 / 09.02.2026
Ҳиндистон заводлари АҚШ билан келишув учун Россия нефтидан воз кечмоқда
21:26 / 07.02.2026
Энг кўп гуруч истеъмол қиладиган мамлакатлар маълум қилинди
12:27 / 06.02.2026
Ўзбекистон Ҳиндистондан айрим товарлар импортини вақтинча чеклади
15:33 / 05.02.2026