Иқтисодиёт | 22:43 / 18.07.2021
8942
1 дақиқада ўқилади
ОПЕК+ давлатлари нефт олиш ҳажмини кўпайтиришга келишиб олди
Нефт қазиб олувчи давлатлар 2021 йил охиригача нефт қазиб олиш ҳажмини оширишга келишиб олди.
18 июлда ОПЕК+ ташкилотига кирувчи давлатлар вазирлари онлайн форматдаги анжуманда августдан бошлаб жорий йил охиригача нефт ҳажмини кунига 0,4 млн баррелга кўтаришга келишиб олишди.
Шунингдек, нефт ҳажмини чекловчи келишув амал қилиши 2022 йил охиригача узайтирилди.
Бундан ташқари, ОПЕК+ алоҳида давлатлар учун нефт олиш ҳажмининг янги меъёрларини ўрнатди. Мисол учун, дунёдаги энг йирик нефт экспортчилари бўлган Россия ва Саудия Арабистони учун кунлик миқдор 11,5 млн баррел қилиб ўрнатилди.
Мавзуга оид
15:57 / 21.12.2024
Ўзбекистонда газ, нефт ва бензин ишлаб чиқариш камайишда давом этяпти
11:15 / 18.12.2024
Анапада соҳилдаги нефт маҳсулотлари туфайли фавқулодда ҳолат жорий этилди
21:54 / 12.12.2024
Ҳиндистон ва Россия нефт бўйича тарихий келишувга эришди — ОАВ
12:12 / 02.12.2024