Тўқаев Қозоғистонда аҳоли коронавирусга қарши мажбуран эмланмаслигини айтди
«Вакцина олишни истамаганлар билан ишлашда дифференциал ёндашув лозим. Рад этиш сабаблари турлича. Ундайлар орасида иккиланаётганлар ҳам кўп», — деди Қозоғистон президенти.
Қозоғистон ҳукумати аҳолини йирик меҳнат жамоалари билан боғлиқ ҳолатлардан ташқари, коронавирусга қарши эмланишга мажбур қилмайди. Бу ҳақда мамлакат президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев айтди.
«Вакцина олишни истамаганлар билан ишлашда дифференциал ёндашув лозим. Рад этиш сабаблари турлича. Ундайлар орасида иккиланаётганлар ҳам кўп», — деди у.
Унинг сўзларига кўра, уларни барча воситалар орқали ишонтириш керак.
«Ғарбнинг айрим ривожланган мамлакатларида ишонтириш услубидан мажбурлаш чораларига ўтишмоқда. Биз бундай қилмаймиз, йирик меҳнат жамоалари фаолияти билан боғлиқ ҳолатлардан ташқари», — деди Тўқаев.
Мавзуга оид
17:04 / 11.12.2024
Қозоғистонда куйдирги сабабли чорва учун мажбурий карантин жорий этилди
18:39 / 15.02.2024
Қозоғистон Ўзбекистондан тарихий мерос буюмларини қайтаради
18:33 / 14.02.2024
Қозоғистондаги ёнғинда Ўзбекистон фуқаролари жабрланди
10:15 / 12.02.2024