Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Арманистон ва Озарбойжон чегарасида отишма юз берди
Арманистон мудофаа вазирлиги Озарбойжон билан чегарада отишма юз берганини маълум қилди. Бунинг оқибатида 3 нафар арман ҳарбийси яраланган, бир нафар озарбойжонлик ҳарбий ҳалок бўлган.
Фото: mil.am
Таъкидланишича, 23 июл соат 17да Озарбойжон қуролли кучлари Арманистоннинг чегаранинг Гегаркуник участкасидаги позицияларини ўққа тутган. Бундан аввалроқ эса Озарбойжон ҳарбий базасида отишма юз берган. Бу озарбойжонлик ҳарбийлар ўртасидаги ўзаро низо билан боғланган бўлиши мумкин.
Арман чегарачилари жавоб ўқи узган, бунинг оқибатида бир озарбойжонлик ҳарбий ҳалок бўлган. Шунингдек, 3 нафар арман ҳарбийси ўқотар қуролдан жароҳат олган, уларнинг ҳаёти хавф остида эмас.
14 июлда ҳам икки давлат чегарасида отишма юз берганди. Ереванда таъкидланишича, ўша воқеа вақтида озарбойжонлик ҳарбийлар ўз позицияларини илгари суриш учун муҳандислик ишлари олиб боришга ҳаракат қилган.
Мавзуга оид
22:04 / 05.02.2026
Боку суди Тоғли Қорабоғнинг беш нафар раҳбарини умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилди
09:29 / 23.01.2026
Порахўрлик иши: Бундестаг собиқ депутати шартли жазога ҳукм қилинди
19:52 / 19.01.2026
БААда Шайх Зайд мукофоти совриндорлари тақдирланди
16:04 / 17.01.2026