Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Эроннинг икки вилоятида сув танқислиги сабаб норозилик намойишлари бошланди
Сув танқислиги қурғоқчилик оқибатида келиб чиққан. Намойишлар чоғида саккиз киши ҳалок бўлгани айтилмоқда.
Фото: Reuters
Эроннинг Луристон ва Ҳузистон вилоятларида сув танқислиги сабабли норозиликлар бўлиб ўтмоқда, деб хабар берди «Ал Жазира» телеканали Amnesty International маълумотларига асосланиб.
Сув танқислиги қурғоқчилик оқибатида келиб чиққан. Хабар қилинишича, намойишлар чоғида саккиз киши ҳалок бўлган.
«Amnesty тасдиқлаган видеолавҳалар ва воқеа жойидан олинган маълумотларга кўра, хавфсизлик кучлари намойишчиларни тарқатиш учун автоматик қуроллар ва кўздан ёш оқизувчи газдан фойдаланган», — дейилади хабарда.
Human Rights Watch маълумотига қараганда, 15 июл куни Ҳузистон вилоятининг ўнлаб шаҳарларида сув танқислиги сабабли намойишлар бўлиб ўтган.
Мавзуга оид
08:22
Эронда Нобел мукофоти лауреати 7,5 йил қамоққа ҳукм қилинди
11:19 / 07.02.2026
Трамп: Эрон билан музокаралар яхши кетяпти, унга келишув қизиқ
09:32 / 07.02.2026
2027 йилдан сувдан фойдаланиш солиғи сув тежамкорлигига боғланади
09:02 / 07.02.2026