21:01 / 24.07.2021
12208

Тошкентда талончилар дўкон сотувчисини пичоқ билан қўрқитиб, 4 млн сўм олиб кетишди

23 июл куни ижтимоий тармоқларда 4 нафар шахснинг дўконга кириб, сотувчига пичоқ тираб, пул маблағларини олиб чиқиб кетгани акс этган видео тарқалди. Тошкент шаҳар ИИББ ушбу воқеага муносабат билдирди.

Маълум бўлишича, воқеа Яшнобод туманида содир бўлган. 4 нафар шахсдан икки нафари қўлга олинган. Қолган икки нафар шахсни қўлга олиш чоралари кўрилмоқда.

«23 июль куни, тахминан соат 13:55 да Яшнобод тумани ИИО ФМБ навбатчилик қисмига келиб тушган хабарга кўра, шу куни соат 13:15 да 4 нафар номаълум шахслар Олтинтепа кўчасидаги дўконга кириб, 26 ёшли сотувчи Х.И.га пичоқ билан таҳдид қилиб, мобиль телефон ва 4.000.000 сўм пулни олиб, воқеа жойини тарк этишган. 

Кўрилган тезкор чоралар натижасида гумонланувчилар муқаддам судланган 47 ёшли Дмитрий Л., 43 ёшли Валентин Н., 45 ёшли Алексей К. ва 37 ёшли Дмитрий Ш.лар эканликлари маълум бўлди.

Айни вақтда 47 ёшли Дмитрий Л. ва 43 ёшли Валентин Н.лар қўлга олинган. 45 ёшли Алексей К. ва 37 ёшли Дмитрий Ш.ларни қўлга олиш чоралари кўрилмоқда», дейилади расмий муносабатда.

Top