08:34 / 25.07.2021
8495

Афғонистонда толиблар ҳужумларини қайтариш учун комендантлик соати киритилди

Афғонистон ҳукумати “Толибон” жангарилари ҳужумларига самарали қаршилик кўрсатиш учун мамлакатнинг 34та вилоятидан 31тасида комендантлик соати киритди. Бу ҳақда Афғонистон ички ишлар вазирлиги матбуот котиби Аҳмад Зиё маълум қилди. 

Фото: Reuters

Унинг таъкидлашича, толиблар “фаолиятини чеклаш” мақсадида тунги вақтда киритиладиган комендантлик соати 22.00дан соат 04.00гача амал қилади.

“Комендантлик соати толибларнинг тунги ҳужумлари олдини олиш мақсадида киритилмоқда, чунки ҳужумларнинг асосий қисми тунги вақтга тўғри келмоқда. Ушбу қарор пойтахт Кобул ҳамда Нангарҳор ва Панжшер вилоятларига тегишли бўлмайди”, деб маълум қилган Зиё.

Top