Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жарқўрғондан мол ўғирлаган термизлик йигитларга жиноий иш қўзғатилди
Сурхондарё вилояти Жарқўрғон туманидан мол ўғирлаган икки нафар термизлик йигитга жиноий иш қўзғатилган. Бу ҳақда вилоят ИИБ хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, 2021 йил 10 июль куни Жарқўрғон тумани Олтинтепа маҳалласида яшовчи, У.Соат туман ИИБга ариза билан мурожаат қилган. У ўз мурожаатида, 26 июндан 27 июнга ўтар кечаси «Амузанг» ирригация тизимига қарашли ерда боғланган ҳолда турган нархи 7 миллион сўм бўлган 1 бош қорамолини ўғирлаб кетишганини билдирган.
Қайд этилишича, Ички ишлар органлари ходимлари томонидан кўрилган чоралар натижасида ушбу ўғриликни Термиз шаҳар Фарҳод маҳалласида яшовчи Т.Одил ва Т.Юнус содир этгани аниқланиб ушланган. Улардан ашёвий далил сифатида йўқолган қорамол олинган.
Таъкидланишича, жорий йил 21 июль куни Т.Одил ва Т.Юнусга нисбатан Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми «в» банди билан жиноят иши қўзғатилган.
Мавзуга оид
14:04 / 25.10.2025
«Жарқўрғон тандир гўшти» географик кўрсаткич сифатида давлат рўйхатидан ўтказилди
12:02 / 22.10.2025
Луврдан ўғирланган буюмларнинг қиймати маълум қилинди
15:08 / 20.10.2025
«Атиги 7 дақиқада ва безбетларча» – Лувр музейидан «бебаҳо» заргарлик буюмлари ўғирлаб кетилди
00:43 / 20.10.2025