Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Илон Маск Apple’ни танқид қилди
Tesla ва SpaceX компаниялари асосчиси Илон Маск Apple компаниясини танқид қилди. У компанияни ўз маҳсулотларида камёб кобалт металлини ҳаддан зиёд кўп ишлатишда ва монополияда айблади.
Фото: Getty Images
Маълумотларга кўра, Apple айни вақтда “Титан” лойиҳаси доирасида ўзининг электромобилини ишлаб чиқиш билан шуғулланмоқда. Ушбу автомобил Tesla электрокарларига рақобатчилик қилиши мумкин.
Маскнинг таъкидлашича, Tesla литий-ион элементларини ишлаб чиқаришдаги асосий материал ҳисобланган кобалтни кўп ишлатиши ҳақида янглиш тасаввур бор. Tesla раҳбарининг айтишича, аслида бундай эмас.
“Tesla деярли кобалт ишлатмайди. Ўртача кўрсаткичларни олсак, бизга қўлланаётган кобалтнинг 2 фоизи тўғри келса, Apple’га 100 фоизи тўғри келади”, деб айтган Tesla асосчиси.
Маск, шунингдек, Apple’ни App Store сервиси орқали дастурларни ўрнатиш устидан қатъий назорат олиб боришини танқид қилган.
Мавзуга оид
20:35 / 08.02.2026
Смартфонлар бозорининг етакчилари маълум қилинди
18:16 / 05.02.2026
Тожикистон аҳолиси учун Starlink сунъий йўлдош интернети ишга туширилди
22:14 / 04.02.2026
Илон Маскнинг бойлиги 800 миллиард доллардан ошди – Forbes
16:02 / 04.02.2026