Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда юз берган ЙТҲ оқибатида 17 ёшли йигит вафот этди
Юнусобод туманида рўй берган йўл-транспорт ҳодисаси ҳақида маълумот берилди. Тошкент шаҳар ИИББ тегишли хабарни эълон қилди.
Маълум қилинишича, 2021 йил 26 июль куни тахминан соат 18:30да Юнусобод тумани Янги Юнусобод кўчасида 1993 йилда туғилган С.Х. “Nexia-2” автомобилини бошқариш давомида йўлни кесиб ўтаётган пиёдани уриб юборган.
Йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида пиёда, 2004 йилда туғилган А.Т. бадан шикастлари билан шифохонага етказилган, аммо тиббиёт ходимларининг саъй-ҳаракатларига қарамасдан, ҳаётдан кўз юмган.
Мазкур факт бўйича Тошкент шаҳар ИИББ Тергов бошқармаси томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми бўйича жиноят иши қўзғатилди. Тергов олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
13:19 / 16.12.2025
Шавкат Мирзиёев Юнусободдаги бунёдкорлик ишлари билан танишади
13:00 / 03.12.2025
Юнусободда ЙТҲ оқибатида автомобил ёниб кетди
16:10 / 27.10.2025
Радарлар қайд этган қоидабузарликлар учун ҳам жарима баллари ёзилади
00:58 / 24.10.2025