Жаҳон | 23:47 / 30.07.2021
5850
1 дақиқада ўқилади

Берлинда номаълум шахс тўрт кишига жароҳат етказди

Маълумотларга кўра, жабрланганлардан бирига ўқ узилган, яна бири пичоқланган, учинчиси бошидан жароҳатланган, тўртинчиси қандай жароҳатлангани номаълум.

Фото: spreepicture

Берлиннинг Веддинг районида номаълум шахс ҳужуми оқибатида тўрт киши жароҳатланди, деб хабар берди Bild нашри.

Нашрнинг ёзишича, уч эркак ва бир аёл яраланган. Уларнинг барчаси шифохонага ётқизилган.

Маълумотларга кўра, жабрланганлардан бирига ўқ узилган, яна бири пичоқланган, учинчиси бошидан жароҳатланган, тўртинчиси қандай жароҳатлангани номаълум. Жиноятчи қочиб кетган.

Полиция ҳужум қилган шахсни қидирмоқда. 

Ҳодиса Курт-Шумахер-Платц метро станцияси яқинида рўй бергани айтилмоқда.

Тайёрлаган:  Дилшод Аскаров

Мавзуга оид