Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Туркиянинг олти вилоятида табиат ёнғинлари давом этмоқда
Ёнғинларни ўчиришга қирққа яқин вертолёт, 680та ўт ўчириш машинаси жалб қилинган.
Фото: Mustafa Ciftci/Anadolu Agency via Getty Images
Туркиянинг олти вилоятида табиат ёнғинлари давом этмоқда, аммо вазият ўнгланмоқда, деб хабар берди "Онадолу" агентлиги.
Ўрмон ва қишлоқ хўжалиги вазири Бекир Пакдемирлининг сўзларига кўра, "ёнғинларга қарши курашда ижобий динамика кузатилмоқда". Унинг қайд этишича, 60дан ортиқ ёнғин ўчоқлари назоратга олинган.
Ҳозирда Анталя, Адана, Мерсин, Муғла, Усмония ва Кайсерида ёнғинлар давом этмоқда. Ёнғинларни ўчиришга қирққа яқин вертолёт, 680та ўт ўчириш машинаси жалб қилинган.
Хабар қилинишича, тўрт киши ёнғин қурбони бўлган, 140 нафарга яқин киши шифохонага мурожаат қилган.
Аномал жазирама сабабли Туркиянинг ғарбий ва жанубий соҳилларида бир неча кундан буён ўрмон ёнғинлари давом этмоқда, юзлаб гектар ўрмон кулга айланган. Олов Анталя туристик вилоятигача етиб келган.
Мавзуга оид
08:45
Туркияда Ливия армияси бош штаби бошлиғи авиаҳалокат қурбонига айланди
13:00 / 23.12.2025
Ўзбекистон ва Туркия мева-сабзавот савдосидаги чекловларни юмшатишни муҳокама қилди
22:47 / 21.12.2025
Туркияда оғир аҳволда қолган Ўзбекистон фуқароси ватанга қайтарилди
23:06 / 19.12.2025