Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Германия ҳукумати вакиллари толиблар билан яширин учрашув ўтказди
Фото: Reuters
Германия ҳукумати вакиллари Қатар пойтахти Доҳада “Толибон” вакиллари билан учрашув ўтказди. Bild немис нашрининг хабар беришича, учрашув 31 июлда яширин тарзда ўтказилган. Германия ташқи ишлар вазирлиги учрашув бўлиб ўтганини тасдиқлаган.
Маълумотларга кўра, ушбу учрашув АҚШ билан келишилган ҳолда ўтган. Унда Германиядан мамлакатнинг Афғонистон ва Покистон бўйича махсус вакили Яспер Вик иштирок этган. Учрашув Германия федерал разведка хизмати томонидан ташкиллаштирилган. Унда томонлар Афғонистондаги инсонпарварлик ташкилотларининг германиялик ходимлари хавфсизлиги таъминланиши ҳамда Афғонистондаги халқаро амалиёт вақтида бундесвер ва Германия федерал полициясига кўмак кўрсатган афғонлар тақдирини муҳокама қилишган.
Маълумотларга кўра, Афғонистонда Германия кучлари билан ҳамкорлик қилган 700га яқин афғон бор. Улардан 500га яқини Германияга кетиш истагини билдирган.
Германия ташқи ишлар вазирлигида маълум қилинишича, Яспер Вик Доҳадаги учрашув олдидан Кобулда Афғонистон ҳукумати вакиллари билан ҳам учрашган. Учрашувда Афғонистонаро музокараларни тиклаш ва мамлакатда тинчлик ўрнатиш масалалари муҳокама қилинган.
Жорий ҳафтада “Толибон” вакилларининг Хитой ташқи ишлар вазири Ван И билан учрашуви ҳам бўлиб ўтганди. Хитой вакили учрашув давомида Пекин “Толибон” Афғонистонда тинчлик ва барқарорликни тиклашда муҳим омилга айланишига умид қилаётганини маълум қилган.
Мавзуга оид
15:10 / 07.02.2026
Украина — Германиядан қурол-яроғ олаётган энг муҳим қабул қилувчи давлат
10:30 / 07.02.2026
Германияда Россиянинг НАТО ҳудудига бостириб кириши сценарийcи моделлаштирилди
16:09 / 05.02.2026
Германия махсус хизмати: РФнинг ҳарбий харажатлари эълон қилинганидан 66 фоизга юқори
12:26 / 05.02.2026