Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Август ойи бошида ўртача иссиқ ҳаво бўлиши кутилмоқда
Бугун Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида қуруқ ва ўртача иссиқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда, фақат энг чекка шарқий ҳудудларда булутлиликнинг конвектив ривожланиши кузатилади, бунинг ҳисобига Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида, шунингдек республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида баъзи жойларда момақалдироқ билан қисқа муддатли ёмғир ёғади. Пешинга келиб, термометр кўрсаткичи 36-39 даража иссиққача кўтарилади, бу август ойи бошидаги меъёрдан 3-4 даражага юқори.
“Ўзгидромет” хабарига кўра, эртага ва иш ҳафтасининг охиригача текислик ҳудудларида ҳавонинг ўртача иссиқ бўлиши давом этади, ҳаво ҳарорати аста-секин кўтарилади, аммо ушбу кунлардаги аномал ҳарорат июль ойининг энг иссиқ давридагидек аҳамиятли эмас. Кечалари аста-секин узаяди, кунлар эса қисқаришни бошлайди.
Ушбу ҳафтанинг катта қисми давомида республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида конвектив булутларнинг ривожланиши кузатилади, бунинг натижасида маҳаллий ёмғир ва момақалдироқ билан қисқа муддатли ёмғир ёғади.
Республика бўйича 2-4 августда шамол тезлиги 15-20 м/с гача кучайиши кутилмоқда.
2-5 августда республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида сел келиши хавфи сақланиб туради.
Мавзуга оид
09:59
Ўзгидромет: инверсия жараёнлари фаоллашиб, ҳаво сифати ёмонлашиши мумкин
16:59 / 22.12.2025
Янги йил арафаси бироз қуруқ ва илиқ ўтади
14:58 / 22.12.2025
Ҳафта давомида ҳаво бироз исиши, айрим ҳудудларда ёғингарчилик бўлиши кутилмоқда
19:05 / 21.12.2025