Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тожикистоннинг энг катта давлат қарзи Хитойдан эканлиги маълум қилинди
Олти ой давомида давлат қарзи 100 млн долларга ўсган.
Фото: Wikimedia
Иккинчи ярим йиллик бошида Тожикистон давлат қарзи 3,8 млрд долларни ташкил этди, бу республика ЯИМнинг 44,6 фоизига тенг, деб маълум қилди мамлакат молия вазири Файзиддин Қаҳҳорзода.
Йил бошига солиштирганда, давлат қарзи 100 млн долларга ўсган.
Вазирнинг сўзларига кўра, давлат қарзининг 3,3 млрд доллари ташқи қарз (87 фоиз) ҳисобига тўғри келади, ички қарз миқдори эса 500 млн долларни (13 фоиз) ташкил этади.
Унинг қайд этишича, давлат қарзи даражаси мамлакатнинг стратегик ҳужжатлари меъёрлари ва халқаро молия институтлари тавсияларига мос келади.
Тожикистоннинг ташқи қарз бўйича энг катта кредитори Хитой бўлиб турибди (1,2 млрд доллар), халқаро молия бозорларида давлат облигациялари (евробондлар) жойлаштирилиши ҳисобидан қарзлар 500 млн долларни ташкил этади.
Шунингдек, Жаҳон банки, Осиё тараққиёт банки, Ислом тараққиёт банки ва Халқаро валюта фондидан ҳам нисбатан йирик қарзлар мавжуд.
Мавзуга оид
18:02 / 05.12.2025
Ўзбекистон 2024 йилда Россиядан 39 млн доллар қарз олди
07:38 / 30.10.2025
Жаҳондаги қарз рейтинги: 2025 йилда энг катта давлат қарзига эга мамлакатлар
16:15 / 10.10.2025
Доллар гегемонлиги заифлашяпти. Евро ёки юан унинг ўрнини боса олдими?
20:08 / 08.10.2025