Ўзбекистон | 08:09 / 03.08.2021
6610
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон помидорлари асосан Беларус ва Россияга экспорт қилинмоқда

Ўзбекистон қарийб 70 минг тонна помидор экспорт қилди. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси хабар берди.

Қўмита маълумотларига кўра, Ўзбекистон 2021 йилнинг январь-июнь ойлари давомида қиймати 50,2 млн. AҚШ долларига тенг бўлган 69,0 минг тонна помидор экспорт қилган. 

Бу 2020 йилнинг мос даврига нисбатан солиштирилганда 7 минг тоннага кам. 

2021 йилнинг январь-июнь ойлари давомида Ўзбекистон помидор экспорт қилган асосий давлатлар:

  • Россия – 36,2 минг тонна;
  • Қозоғистон – 19,7 минг тонна;
  • Қирғизистон – 11,0 минг тонна;
  • Тожикистон – 1,9 минг тонна;
  • Беларус – 53,6 тонна;
  • АҚШ – 20,9 тонна;
  • Афғонистон – 12,0 тонна;
  • Украина – 9,1 тонна;
  • БАА – 7,7 тонна; 
  • Германия – 0,5 тонна.
Тайёрлаган:  Отабек Матназаров

Мавзуга оид