22:46 / 05.08.2021
17917

АҚШда ёнғин бутун бошли шаҳарни йўқ қилди

Аномал иссиқ, қурғоқчилик ва кучли шамоллар оқибатида Гринвилл шаҳри олов исканжасида қолди. Ёнғин шаҳарнинг деярли бутун марказий қисмини ер билан текислаб ташлади.

Фото: AP

Қарийб уч ҳафта давом этган ёнғиндан сўнг Шимолий Калифорниядаги Гринвилл шаҳри вайрон бўлди, деб хабар берди Associated Press.

Аномал иссиқ, қурғоқчилик ва кучли шамоллар оқибатида шаҳар олов исканжасида қолди.

Ёнғин шаҳарнинг деярли бутун марказий қисмини ер билан текислаб ташлади.

Зарар миқдори ҳозирча аниқ эмас, чунки олов тарқалишини тўхтатиб бўлмаяпти. 

«Бугун тунда Гринвиллни йўқотдик. Бошқа гапим йўқ», — деди округнинг конгресс қуйи палатасидаги вакили Дуг лаМалфа.

Top