Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Коронавирус қандай шароитда организмни зарарлай олмаслиги маълум қилинди
Коронавирус одам гриппга чалинган вақтда унинг организмини зарарлай олмайди. Бу ҳақда Россиянинг Н.А.Семашко номидаги “РЖД-Медицина” клиник шифохонасининг стационари раҳбари, кардиолог Заур Шугушев маълум қилди.
Фото: РИА Новости
Мутахассиснинг таъкидлашича, риновирус ўпкани зарарлаган бўлса, коронавирус унинг тўқималари орқали ўта олмайди.
Шу билан бирга, иккала вирус билан бир вақтда касалланиш эҳтимоли бор, бироқ бу камдан кам ҳолатда юз беради. Бундай ҳолатда касаллик оғирроқ кечади, яъни одам уни оғирроқ ўтказади.
Шугушевнинг фикрича, коронавирус гриппни сиқиб чиқара олмайди. Коронавирус пандемияси вақтида грипп билан касалланишнинг бир нечта юқори даражаси қайд қилинган.
“Унинг касалланишлар структурасидаги улуши қандай бўлса, шундайлигича қолади. Бу тахминан 10 фоизни ташкил қилади”, деб таъкидлаб ўтган шифокор.
Мавзуга оид
22:03 / 19.03.2025
Бразилиядаги кўршапалакларда янги коронавирус топилди
15:37 / 21.02.2025
Хитойда кўршапалаклар орасида янги коронавирус аниқланди
17:01 / 26.01.2025
МРБ коронавируснинг лабораториядан келиб чиққани ҳақидаги ҳисоботни эълон қилди
17:17 / 13.01.2025