14:34 / 10.08.2021
11098

Россиянинг Тожикистондаги базасига янги қуроллар келтирилди

Хабар қилинишича, барча янги қуроллардан Тожикистон ва Ўзбекистон билан ҳамкорликдаги ҳарбий машғулотларда фойдаланилди.

Фото: Виталий Аньков / РИА Новости

Россиянинг Тожикистондаги ҳарбий базасига янги қуроллар -  "Верба" кўчма зенит ракета мажмуалари, "Калашников" АК-12 автоматлари, замонавий снайпер винтовкалари келтирилди.

Марказий ҳарбий округ матбуот хизмати хабарига кўра, 201-ҳарбий база, шунингдек, Макаров тўппончалари ўрнига Яригин тўппончалари, ўточар қуролларга ҳам эга бўлган.  

"Барча янги қуроллардан Тожикистон  ва Ўзбекистон билан ҳамкорликдаги ҳарбий машғулотларда фойдаланилди", - дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон, Тожикистон ва Россиянинг Афғонистон билан чегара яқинида, Хатлон вилоятидаги «Ҳарбмайдон» полигонида 1 августда бошланган ҳарбий машқлари 10 август куни якунланди.

10 кунлик машғулотларга уч давлат армиясининг 2,5 мингдан ортиқ аскар ва офицерлари, 500 та ҳарбий техника ва артиллерияси, 25 та жанговар самолёт ва вертолётлари жалб қилинди.

Top