Ўзбекистон | 09:19 / 10.08.2021
14189
1 дақиқада ўқилади

Вазирлар Маҳкамасида янги тайинловлар амалга оширилди 

Вазирлар Маҳкамасида янги тайинловлар амалга оширилди. Бир департамент бошлиғининг ўринбосари ва шуъбалардан бирининг мудири тайинланди.

Хусусан, Акмал Жуманазаров Вазирлар Маҳкамаси Геология, энергетика, саноат ва унинг базавий тармоқларини ривожлантириш масалалари департаменти бошлиғининг ўринбосари сифатида иш бошлади.

Шунингдек, Зафар Саидов Вазирлар Маҳкамаси Геология, энергетика, саноат ва унинг базавий тармоқларини ривожлантириш масалалари департаментининг Базавий ва мудофаа саноати тармоқларини ривожлантириш масалалари шуъбаси мудири этиб тайинланди.

Аввалроқ, Вазирлар Маҳкамасида яна бир қатор тайинловлар амалга оширилгани хабар берилганди

Тайёрлаган:  Отабек Матназаров

Мавзуга оид