Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Лицейларга ҳужжат топшириш жараёнига ўзгартиришлар киритилди
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги академик лицейларга ҳужжат топширган умумтаълим мактабларининг 9-синф ўқувчилари ва уларнинг ота-оналарига махсус маълумот билан чиқди.
Қайд этилишича, 2021/2022 ўқув йилида академик лицейларга Давлат тест маркази томонидан ўтказиладиган кириш тест синовларида ўқувчилар ва уларнинг ота-оналарига қулайлик яратиш мақсадида, шунингдек, коронавирус инфекцияси билан боғлиқ эпидемиологик вазиятни инобатга олиб, академик лицейларга ҳужжат топшириш жараёнига ўзгартиришлар киритилди.
Академик лицейларга ҳужжат топширган ўқувчилар вазирликнинг litsey.edu.uz портали орқали ўз логин ва пароли билан шахсий кабинетига кирган ҳолда, 20 август соат 24:00 га қадар қуйидаги таҳрирлаш ишларини амалга ошириши мумкин бўлади:
- таҳрирлаш тугмаси орқали ўз шахсий маълумотларидаги камчиликларни тўғрилаши;
- хорижий тилни билиш сертификати мавжуд бўлса, сертификат тўғрисидаги маълумотларни киритиш ва уни тасдиқловчи ҳужжатнинг нусхасини юклаши;
- ҳужжат топширган ўқувчи ўзи танлаган 1тадан 5тагача бўлган академик лицейларнинг бир хил таълим йўналишларини кетма-кетлик асосида белгилаши;
- кириш тест синовларида иштирок этиш учун тест топшириш ҳудудини белгилаши.
Қўшимча маълумот олиш учун академик лицейлар ва уларга боғланиш телефон рақамлари илова қилинган.
Мавзуга оид
09:39 / 31.12.2025
Нодавлат мактабларда ўқийдиганлар улуши 3 баравар оширилади
09:33 / 31.12.2025
Ҳар йили 600 нафар чет эллик “тил эгаси” бўлган мутахассис таълимга жалб этилади
10:44 / 27.12.2025
Қирғизистонда ўқитувчилар ва тиббиёт ходимларининг ойлиги 2 баравар оширилади
21:54 / 25.12.2025