Ўзбекистон | 09:35 / 19.08.2021
7773
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон маҳсулотлари асосан Хитой ва Россияга экспорт қилинмоқда

Ўзбекистон экспортидаги энг юқори улушга эга бўлган 10та давлат маълум қилинди.

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2021 йилнинг январь-июль ойларида Ўзбекистон экспортида юқори улушга эга бўлган ҳамкор давлатлар қуйидагича: 

  • Хитой – 1,3 млрд;
  • Россия – 1,0 млрд;
  • Туркия – 988,5 млн;
  • Қозоғистон – 655,1 млн;
  • Қирғизистон – 413,1 млн;
  • Афғонистон – 404,6 млн;
  • Тожикистон – 242,1 млн;
  • Эрон – 114,4 млн;
  • Канада – 109,3 млн;
  • Украина – 101,7 млн АҚШ доллари.

2021 йилнинг январь-июль ойларида Ўзбекистоннинг жами экспорт ҳажми 8,1 млрд АҚШ долларига тенг бўлган.

Тайёрлаган:  Отабек Матназаров

Мавзуга оид