Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Имтиёзга эга абитуриентлар тўғрисидаги маълумотлар эълон қилинди
Давлат тест марказининг mandat.dtm.uz сайтига хотин-қизлар, ногиронлиги бўлган шахслар ҳамда «Меҳрибонлик» уйи ва Болалар шаҳарчасининг битирувчилари бўлган чин етимлар учун бериладиган имтиёзга эга абитуриентлар тўғрисидаги маълумотлар жойлаштирилди.
ДТМ хабарига кўра, мазкур имтиёзлардан бирига эга бўлган абитуриент mandat.dtm.uz сайтининг «Имтиёзли» бўлимидан тегишли имтиёз турини танлаган ҳолда ушбу имтиёзга эга абитуриентлар тўғрисидаги маълумотларни кўриши ва имтиёз доирасида нечанчи ўринда турганини билиши мумкин.
Бунда абитуриентларнинг рўйхати уларнинг тўплаган баллари асосида тартибланади ва мазкур имтиёз доирасида ажратилган қўшимча қабул кўрсаткичлари сони кўрсатилади.
Хотин-қизлар учун бериладиган имтиёз абитуриент қайси олий таълим муассасасига топширганидан қатъий назар унинг доимий рўйхатда турган манзили асосида қўлланилади ва кундузги таълим шакли учун ўринли ҳисобланади.
Ногиронлиги бўлган шахслар ҳамда «Меҳрибонлик» уйи ва Болалар шаҳарчасининг битирувчилари бўлган чин етимлар учун бериладиган имтиёз эса ҳар бир таълим шакли учун олий таълим муассасаси кесимида қўлланилади.
Қайд этилишича, имтиёз доирасида талабаликка тавсия этилмаган абитуриентлар барча абитуриентлар каби умумий танловда ҳам иштирок этади.
Мавзуга оид
18:25
Ҳарбий хизматни ўтаганларга фоизсиз таълим кредити берилади
19:58 / 30.12.2025
Олий таълимда контракт тўлаш муддати 31 январга қадар узайтирилди
09:44 / 26.11.2025
Абитуриентлар учун хорижий ва нодавлат ОТМдаги давлат грантларига қўшимча танлов ўтказилади
22:40 / 27.09.2025