Ўзбекистон | 08:07 / 24.08.2021
3600
1 дақиқада ўқилади

Бугун Ўзбекистонда кам булутли об-ҳаво бўлиши кутилмоқда

Фото: KUN.UZ

Бугун кундуз куни Ўзбекистонда кам булутли об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати 33-38 даража иссиқ атрофида сақланиб туради.

Пойтахтда ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол тезлиги 10-12 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 35-37 даража иссиққача кўтарилади.

Тоғолди ва тоғли ҳудудларида баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати 23-28 даража иссиқ бўлади.

Тайёрлаган:  Отабек Матназаров

Мавзуга оид