08:00 / 24.08.2021
5982

Оққўрғондаги боғча болаларининг саломатлик ҳолати юзасидан маълумот берилди

Тошкент вилояти Оққўрғон туманидаги 5-сонли давлат мактабгача таълим ташкилотининг касалланган тарбияланувчилари саломатлик ҳолати юзасидан маълумот берилди.

Мактабгача таълим вазирлиги Тошкент вилояти Оққўрғон туманидаги 5-сонли мактабгача таълим ташкилотининг интоксикация синдроми белгилари билан тиббиёт муассасаларида даволанаётган тарбияланувчилар саломатлиги тўғрисида маълумот тақдим этди.

Қайд этилишича, жорий йилнинг 23 август 16:00 соат ҳолатига кўра, бемор болалардан қўшимча 2 нафарига қониқарли аҳволда уйига рухсат берилди.

Тиббиёт муассасаларида жами 5 нафар тарбияланувчи даволанмоқда, 1 нафарининг ҳолати оғир, 1 нафарининг ҳолати ўрта оғир, 3 нафар беморнинг ҳолати ўртача баҳоланиб, динамикада соғаймоқда, дейилади маълумотда. 

Эслатиб ўтамиз, Оққўрғон туманидаги боғчада 12 август куни 25 нафар бола заҳарланиб, шифохонага ётқизилганди. 13 август куни тиббиёт муассасаларига ётқизилган тарбияланувчилар сони 30 нафарга етганди. 

Боғча тарбияланувчилари заҳарланганлиги ҳолати юзасидан Жиноят кодексининг 257-1-моддаси (санитарияга оид қонунчиликни ёки эпидемияга қарши кураш қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган. 

Top