Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шавкат Мирзиёев Покистон ташқи ишлар вазирини қабул қилди
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 25 август куни Покистон Ислом Республикаси ташқи ишлар вазири Маҳмуд Қурайшийни қабул қилди.
Давлат раҳбари Ўзбекистон ва Покистон ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорлик муносабатлари жадал суръатлар билан ривожланиб бораётганини мамнуният билан қайд этди. Жорий йилнинг июль ойида Тошкент шаҳрида ўтган олий даражадаги музокаралар стратегик шериклик принципларига асосланган икки томонлама ҳамкорликнинг янги босқчини бошлаб берди.
Ташқи ишлар вазири Маҳмуд Қурайший Покистон бош вазири Имрон Хоннинг саломи ва энг эзгу тилакларини етказди ҳамда Ўзбекистон етакчисига минтақада барқарорлик ва равнақни таъминлаш борасидаги фаол саъй-ҳаракатлари учун самимий миннатдорлик билдирди.
Учрашувда олий даражада эришилган келишувларни амалга ошириш масалалари кўриб чиқилди.
Афғонистондаги вазият ривожига алоҳида эътибор қаратилди. Минтақавий хавфсизликни таъминлаш жиҳатлари юзасидан яқин идоралараро алоқалар ва алмашинувларни давом эттириш муҳим экани таъкидланди.
Шунингдек, «Термиз – Мозори Шариф – Кобул - Пешовар» темир йўлини қуриш лойиҳасини биргаликда янада илгари суришга интилиш қатъий эканлиги тасдиқланди.
Мавзуга оид
12:34 / 25.11.2025
Покистон кучлари Афғонистондаги аҳоли уйини бомбалаши оқибатида 10 киши вафот этди
14:48 / 22.11.2025
Покистон ҳукумати Ўзбекистон билан иқтисодий келишувлар бўйича махсус вакил тайинлади
12:06 / 12.11.2025
Исломободда суд биноси ёнида портлаш: 12 киши ҳалок бўлди, ўнлаб одам яраланди
15:18 / 05.11.2025