Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитойда бир вақтнинг ўзида 15 та осмонўпар бино бузиб ташланди
Фото: Видеодан кадр
Хитой жанубидаги Куньмин шаҳрида бир вақтнинг ўзида қурилиши тугалланмаган 15 та осмонўпар бино бузиб ташланди. Бу ҳақда The Paper нашри хабар берди.
Бинолар 27 августда маҳаллий вақт билан соат 15:30 да бузиб ташланган. Қурувчи ташкилот бинолар қурилишини 7 йил давомида якунлай олмагани сабабли уларни бузиб ташлашга қарор қилинган.
Бинолар портлатиш йўли билан бузилган, бунинг учун 4 кун тайёргарлик кўрилган. Бундан олдин яқин атрофдаги дўконлар ёпилган, одамлар бинолардан эвакуация қилинган ва йўллар тўсилган.
Бузиш ишлари олиб борилган ҳудудда тиббий ходимлар, полициячилар ва ўт ўчирувчилар навбатчилик қилган.
Мавзуга оид
14:25 / 24.12.2025
Москвада портлаш оқибатида икки полициячи ҳалок бўлди
15:30 / 06.12.2025
Когонда цехда чақнаш рўй берди, 4 киши ҳалок бўлди
09:50 / 05.12.2025
Гулистондаги портлашдан сўнг 3 киши қамоққа олинди
18:29 / 04.12.2025