Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШ Шимолий Кореяга сафарларга тақиқловни бир йилга узайтирди
АҚШ давлат департаменти америкалик фуқароларга Шимолий Кореяга сафар уюштиришга тақиқловни яна бир йилга узайтирди.
Фото: ТАСС /Сергей Бобылев
“Давлат департаменти АҚШ фуқароларига уларнинг жисмоний хавфсизлигига ҳамон жиддий хавф бор, деб ҳисобламоқда”, деб айтилган департамент баёнотида.
“Шу сабабли АҚШдаги барча паспортлар Шимолий Кореяга, у бўйлаб ва у орқали сафарлар уюштириш учун ҳақиқий бўлмай қолади”, деб айтилган хабарда.
Тақиқлов 2022 йил 31 августгача амал қилади.
Америкаликларга Шимолий Кореяга сафар уюштиришга тақиқлов илк бор 2017 йилда ўша вақтдаги давлат котиби Рекс Тиллерсон томонидан киритилган. Бунга Шимолий Кореяда ҳибсда ушлаб турилган америкалик талаба Отто Уормбиер касалликка учраб, кома ҳолатида АҚШга жўнатилгани ва у ерда вафот этгани сабаб бўлган.
Мавзуга оид
22:54 / 24.12.2025
Россия Украина бўйича 20 банддан иборат тинчлик режасини рад этди
15:25 / 24.12.2025
1 январдан АҚШ фуқаролари Ўзбекистонга 30 кунга визасиз кириши мумкин бўлади
09:40 / 24.12.2025
АҚШ иқтисодиёти 4,3 фоизга ўсиб, прогнозлардан ошди
21:50 / 23.12.2025