Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Афғонистонда отишма оқибатида 17 киши ҳалок бўлди, 70дан ортиқ киши яраланди
Фото: The Khaama Press
Афғонистонда тартибсиз отишма оқибатида яраланганлар сони 70 нафардан ошиб кетди, деб хабар берди The Khaama Press агентлиги.
Хабарда айтилишича, Кобулдаги шифохонага 40 нафар ярадор ётқизилган. Шунингдек, 17 кишининг жасади олиб келинган.
Бир кун илгари толиблар ҳавога ўқ узишгани айтилганди. Толиблар вакили Аҳмадулло Восиқнинг сўзларига кўра, улар Панжшер вилояти олингани ҳақидаги хабарни шу тарзда нишонлаган.
Ўз навбатида, Миллий фронт вакили Фоҳим Даштий BBC интервьюда водийга икки томондан қилинган ҳужумлар қайтарилгани, фронт водийга киришдаги барча йўллар устидан назоратни сақлаб қолаётгани ва айрим ҳудудларда ҳатто водий ташқарисида юришлар амалга оширилгани ҳақида айтган.
Шу билан бирга, “Спутник Афғонистон” манбаларга таянган ҳолда Кобулда Ҳаққоний ва Биродар гуруҳлари ўртасида отишма юз бергани, воқеани яшириш мақсадида ҳавога ўқ узишлар амалга оширилгани ҳақида хабар қилди.
Мавзуга оид
23:16 / 06.01.2026
Ўзбек тилининг Афғонистонда қўлланишига чеклов жорий этилмади – ТИВ
08:55 / 30.12.2025
Ўзбекистон Афғонистонга 390 тонна гуманитар ёрдам етказди
21:38 / 27.12.2025
Афғонистон Тожикистон билан чегарадаги воқеалар бўйича текширув бошлади
13:38 / 26.12.2025