21:19 / 04.09.2021
17056

Глобал исиш сабабли хавфли вируслар “уйғониши” мумкин – Нобел мукофоти лауреати

Олимнинг сўзларига кўра, Сибир тайгаси ва тундрадаги музликлар эриши оқибатида ушбу ҳудудлардаги қадимий касаллик ва вируслар яна “уйғониши” мумкин. 

Фото: DPA

Глобал исиш ва абадий музликнинг эриши инсоният учун кутилмаган оқибатларга олиб келувчи вирусларни "уйғотиши" мумкин, деди Нобел мукофоти лауреати Рае Квон Чунг.

Унинг сўзларига кўра, Сибир тайгаси ва тундрадаги музликлар эриши оқибатида ушбу ҳудудлардаги қадимий касаллик ва вируслар яна “уйғониши” мумкин. 

"Юз минг йиллар илгари мавжуд бўлган қайси вирус яна пайдо бўлишини олдиндан айтиб бўлмайди. Улар қайтади. Шундай вируслар борки, биз улар билан илгари ҳеч қачон тўқнаш келмаганмиз", - Рае Квон Чунг.

Маълумотларга кўра, тадқиқотчилар мамонтлар қолдиқларидан сибир яраси касаллиги вирусини топишган.

Top