Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Зироат Мирзиёева лазгига бағишланган балет премьерасига ташриф буюрди
Бугун, 6 сентябр куни Алишер Навоий номидаги давлат академик катта театри саҳнасида ЮНEСКО шафелигидаги “Лазги – муҳаббат ва қалб рақси” балет спектаклининг премьераси бўлиб ўтди.

Спектакль хореографияси немис балетмейстери Раймондо Ребек томонидан саҳналаштирилган. Бу ҳақда лойиҳа ташкилотчиси – Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси маълум қилди.
Лазги рақси уч минг йилдан ортиқ тарихга эга бўлиб, ЮНEСКО номоддий мероси рўйхатига киритилган.

Маданият намояндаларининг фикрича, бу машҳур рақсга бағишланган балет томошаси Ўзбекистон анъаналарини жаҳон маданий ареналарида ёйишга хизмат қилади.
Спектаклдан сўнг Ўзбекистоннинг биринчи хоними Зироат Мирзиёева ижодий жамоа билан учрашиб, ажойиб намойиш учун миннатдорлик билдирди.



Мавзуга оид
07:50 / 30.10.2025
Ўзбекистон ва Сербия биринчи хонимлари “Имкон” ихтисослаштирилган боғчасида бўлди
22:45 / 28.10.2025
Ўзбекистон ва Сербия Биринчи хонимларининг учрашуви бўлиб ўтди
10:04 / 25.09.2025
Зироат Мирзиёева: икки миллиарддан зиёд болалар юқумли бўлмаган касалликлар хавфи остида ёки улардан азият чекмоқда
21:27 / 23.09.2025