Жаҳон | 07:15 / 09.09.2021
27457
1 дақиқада ўқилади

Саудия Арабистонида лочин рекорд нархга сотилди

Саудия Арабистонида лочинларни сотиш бўйича янги жаҳон рекорди ўрнатилди.

Подшоҳликда 14та давлатдан келган лочин селекционерлари иштирокида ўтган халқаро аукционда АҚШдан келтирилган оқ лочин рекорд нархга – 472500 долларга сотилди

Маълум қилинишича, рекордчи лочин бир ёшдан кичик, оғирлиги 700 грамм келади, узунлиги эса 40 смни ташкил қилади. Лочин оқ шумкар зотига мансуб бўлиб, дунёда лочинлар кўпайтириш бўйича энг яхши ферма деб эътироф этилувчи Pacific Northwest Falcons’да етиштирилган.  

Лочин ови Яқин Шарқда узоқ тарихга эга бўлиб, Форс кўрфази ҳудудида лочинга эга бўлиш обрўли ҳисобланади. 

Саудия Арабистонида умумий ҳисобда 20 мингдан кўпроқ лочинбоқар бор бўлиб, 2017 йил июлда уларнинг уюшмаси ташкил этилган.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид