Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Саудия Арабистонида лочин рекорд нархга сотилди
Саудия Арабистонида лочинларни сотиш бўйича янги жаҳон рекорди ўрнатилди.
Подшоҳликда 14та давлатдан келган лочин селекционерлари иштирокида ўтган халқаро аукционда АҚШдан келтирилган оқ лочин рекорд нархга – 472500 долларга сотилди.
Маълум қилинишича, рекордчи лочин бир ёшдан кичик, оғирлиги 700 грамм келади, узунлиги эса 40 смни ташкил қилади. Лочин оқ шумкар зотига мансуб бўлиб, дунёда лочинлар кўпайтириш бўйича энг яхши ферма деб эътироф этилувчи Pacific Northwest Falcons’да етиштирилган.
Лочин ови Яқин Шарқда узоқ тарихга эга бўлиб, Форс кўрфази ҳудудида лочинга эга бўлиш обрўли ҳисобланади.
Саудия Арабистонида умумий ҳисобда 20 мингдан кўпроқ лочинбоқар бор бўлиб, 2017 йил июлда уларнинг уюшмаси ташкил этилган.
Мавзуга оид
13:58 / 06.05.2026
Эрон уруши: БАА ва Саудия ўртасидаги яширин зиддиятлар юзага чиқди
12:05 / 20.04.2026
Бедарак йўқолган мовий олмос – таиландлик хизматчи Саудия қироллик оиласининг бойликларни қандай ўғирлаганди?
07:33 / 17.04.2026
Саудиянинг бир километрлик минораси қурилиши 100-қаватга етди
22:30 / 16.04.2026