Ўзбекистон | 12:06 / 11.09.2021
32008
1 дақиқада ўқилади

Қозоғистонда қайд этилган зилзила кучи Тошкентда сезилди

Тошкент шаҳрида Қозоғистонда қайд этилган зилзила кучи сезилди. Ҳодиса маҳаллий вақт билан соат 11:51да юз берди.

ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази хабарига кўра, Тошкент вақти билан соат 11:51да Қозоғистонда зилзила содир бўлган.

Зилзила координаталари: 41,55 градус шимолий кенглик; 69,12 градус шарқий узунлик. Магнитуда М=3,6. Чуқурлик 15 км. Зилзила эпицентри Тошкентдан 33 км шимолий-ғарбда.

ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази зилзила Ўзбекистон ҳудудида сезилмаганини маълум қилган. 

Бироқ, Тошкент аҳолиси ер силкиниши қайд этилганини сезган, бу борада ижтимоий тармоқларда хабарлар ҳам жойлаштирилди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров

Мавзуга оид