Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Франция жанубида сув тошқинлари сабабли юзлаб одамлар эвакуация қилинди
Маҳаллий ҳокимиятнинг хабар беришича, ҳудуддаги инфраструктура жиддий зарар кўрган. Мактаблар ва қатор йўллар ёпилган.
Фото: AFP
Франция жанубида юз берган сув тошқинлари оқибатида дала ва йўллар сув остида қолди, юзлаб одамлар эвакуация қилинди, деб хабар берди Associated Press (AP) агентлиги.
“Ноқулай об-ҳаводан жабр кўрган барча аҳолини қўллаб-қувватлайман ва уларни келаётган кунларда ҳушёр бўлишга чақираман”, – деди Франция ички ишлар вазири Жералд Дарманен.
Ним ва Монпелье шаҳарлари орасидаги ҳудудда кучли ёғингарчиликлар натижасида сув тошқини юз берди ва уйлар ҳамда йўллар сув остида қолди. Чоршанба куни яна ёғингарчилик бўлиши кутилмоқда.
Маҳаллий ҳокимиятнинг хабар беришича, ҳудуддаги инфраструктура жиддий зарар кўрган. Мактаблар ва қатор йўллар ёпилган.
Жабрланганларга ёрдам бериш учун 900 нафарга яқин ўт ўчирувчи сафарбар қилинган.
Мавзуга оид
13:21 / 31.01.2026
Франция Россиянинг “соя флоти” танкерини қўйиб юборади
10:10 / 29.01.2026
Францияда Grinch танкерига нисбатан чеклов жорий этилди
08:52 / 27.01.2026
Франция 15 ёшгача бўлган болалар учун ижтимоий тармоқларни тақиқламоқчи
09:32 / 26.01.2026