22:42 / 15.09.2021
8475

Россия фойдасига жосуслик қилган Швеция фуқароси уч йилга қамалди

Прокуратуранинг таъкидлашича, у бир неча йил давомида россиялик дипломатга Volvo Cars ва Scania CV компаниялари тўғрисидаги маълумотларни бериб келган.

Фото: Shutterstock

Гётеборг округ суди Россия фойдасига жосуслик қилган Швеция фуқаросини уч йилга озодликдан маҳрум қилиш тўғрисида ҳукм чиқарди. Бу ҳақда SVT телекомпанияси хабар берди.

Прокуратура 47 ёшли эркакни жосуслик қилишда айблаган. Қайд этилишича, Седертелье шаҳрида консультант бўлиб ишлаган бу шахс бир неча йил давомида россиялик дипломатга Volvo Cars ва Scania CV компаниялари тўғрисидаги маълумотларни бериб келган.

Швеция радиосининг хабар беришича, у Scania компанияси тўғрисидаги маълумотларни беришда айбдор деб топилган. Volvo Cars компанияси билан боғлиқ айблов эса олиб ташланган.

У 2019 йил февралда Стокҳолмдаги ресторанда россиялик дипломат билан тушлик қилаётган вақтда қўлга олинган. Прокуратура маълумотига кўра, айбланувчи дипломатдан 27,8 минг крон (3,3 минг доллар) олган. 

Top