Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Арманистон Озарбойжон устидан БМТ судига шикоят қилди
Арманистон БМТнинг Халқаро судига Озарбойжон устидан шикоят қилиб, уни арманларни ирқий камситишда айблаган ва Бокуни бунинг учун жавобгарликка тортишни сўраган.
Арманистон фикрича, Озарбойжон БМТ Бош ассамблеяси томонидан 1965 йилда қабул қилинган ирқий камситишнинг барча турларини бартараф этиш ҳақидаги халқаро конвенцияни бузган. Таъкидланишича, “Озарбойжон ўнлаб йиллар давомида арманларни ирқий камситиб келган ва у олиб бораётган адоват сиёсати натижасида арманлар мунтазам равишда камситишлар, оммавий қирғинлар, қийноқлар ва зўравонликнинг бошқа турларига учраб келган”.
Ереваннинг таъкидлашича, 2020 йил сентябрда Озарбойжон Ереван ва Боку ўртасида Тоғли Қорабоғ учун кечган қуролли ихтилофда конвенцияни яна бир бор бузган. “Жанговар ҳаракатлар, ўт очиш тўхтагандан кейин ҳам Озарбойжон арман ҳарбийларини ўлдиришда, қийнашда ва бошқа камситишларда иштирок этиб келмоқда”, дейилган шикоятда.
“Арманистон Озарбойжонни келгусида етказиши мумкин бўлган зарарнинг олдини олиш ва етказган зарарни қоплаш мақсадида конвенцияни бузгани учун жавобгарликка тортишни сўрайди”, деб айтилган аризада.
Таъкидланишича, арман миллатига мансуб шахслар фуқаролигидан қатъи назар Озарбойжон томонидан камситишларга учрамоқда.
Мавзуга оид
14:51 / 19.12.2025
Озарбойжонда Варданянга умрбод қамоқ жазоси бериш талаб қилинди
19:09 / 16.12.2025
Эрдўған Арманистон билан муносабатларни яхшилаш бўйича рамзий қадамларни эълон қилди
10:12 / 10.12.2025
Мерц Арманистоннинг ЕИ билан яқинлашиши учун тарихий имкониятни кўрмоқда
23:13 / 05.12.2025