Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Имомали Раҳмон жаҳон ҳамжамиятини Панжшерга ёрдам беришга чақирди
Унинг сўзларига кўра, Кобулда халқ фикрини инобатга олмаган ҳолда ҳар қандай сиёсий тузумни ташкил этиш олдиндан айтиб бўлмайдиган оқибатларга олиб келиши мумкин.
Тожикистон ўз позициясида содиқ қолади ва Афғонистонда инклюзив ҳукумат ташкил этишга чақиради, деди Тожикистон президенти Имомали Раҳмон ШҲТ саммитида.
Унинг сўзларига кўра, Кобулда халқ фикрини инобатга олмаган ҳолда ҳар қандай сиёсий тузумни ташкил этиш олдиндан айтиб бўлмайдиган оқибатларга олиб келиши мумкин.
Тожикистон президенти халқаро ҳамжамият, жумладан, БМТ, Халқаро Қизил хоч қўмитасини Афғонистонга ва Панжшер вилояти аҳолисига шошилинч ёрдам кўрсатишга чақирди.
Раҳмоннинг қайд этишича, ШҲТ маконида халқаро терроризм, экстремизм, сепаратизм, трансчегаравий уюшган жиноятчилик ва киберхавфсизлик асосий таҳдидлар бўлиб қолмоқда.
Аввалроқ ХХР раиси Си Цзинпин халқаро ҳамжамиятни Афғонистонни қўллаб-қувватлашга чақирганди.
Мавзуга оид
14:37 / 25.01.2026
Сурхондарёда Тожикистон фуқароси қарз учун гаровга олингани маълум бўлди
14:40 / 21.01.2026
Жамшид Хўжаев Тожикистон қўяётган савдо чекловларига жавоб чораларини истисно қилмади
18:36 / 12.01.2026
Тожикистонда 2026 йилги Ҳаж зиёрати нархи арзонлади
19:00 / 11.01.2026