Самарқандда «Жигули» йўл қурилиши ишчисини уриб юборди
Самарқанд шаҳрида «Жигули» машинаси йўл қурилиши ишчисини уриб юборган. Оқибатда ишчи оғир тан жароҳатлари олиб шифохонага ётқизилган. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, бугун, 18 сентябрь куни соат 17:20ларда М37A Самарқанд-Бухоро Туркманбоши халқаро автомобиль йўлининг Самарқанд шаҳар ҳудудидан ўтувчи 42-километрида, Самарқанд ҳалқа йўлида ҳайдовчи Ф.М. «Жигули» машинаси билан йўл-транспорт ҳодисаси содир этган.
«Жигули» машинаси ҳаракатланиб келаётиб шу кўчада таъмирлаш ишларини олиб бораётган йўл-қурилиш ишчисини уриб юборган. Оқибатда, фуқаро И.Г. оғир тан жароҳатлари билан шифохонага олиб кетилган.
Қайд этилишича, ҳолат юзасидан Самарқанд шаҳри ИИО ФМБ ЙҲХБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
14:00
Самарқанд ва Жиззахда олис ҳудуддан қатнайдиган ўқувчилар учун автобус йўлга қўйилади
19:45 / 09.01.2025
Самарқандда қарийб ярим миллиард сўмлик газдан ноқонуний фойдаланган иссиқхона аниқланди
19:06 / 04.01.2025
Самарқандда 1,33 млрд сўмлик газдан ноқонуний фойдаланган новвойхона аниқланди
20:26 / 03.01.2025