Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Коронавирусни бошдан ўтказганларга фойдали маҳсулотлар маълум қилинди
Овқатланиш бўйича мутахассис Ксения Черная коронавирусни бошдан ўтказганларнинг тезда тикланишига ёрдам берувчи озиқ-овқат масҳулотлари ҳақида сўзлаб берди. Унинг айтишича, касалликдан кейин организмнинг тикланиш суръатлари овқатланишга ҳам боғлиқ бўлади.
Фото: Depositphotos
“Коронавирусни бошдан ўтказганлар сурункали толиқиш, хотира ва диққат-эътиборнинг йўқолиши, сочлар тўкилиши, ошқозон-ичак йўлидаги муаммолар, дори-дармон қабул қилиш сабабли ошқозонда кислота миқдорининг пасайиши ҳамда ҳид ва таъм ўзгаришидан шикоят қиладилар”, деб айтган мутахассис.
У овқат ҳазм қилиш тизимини тиклаш учун рациондан шакар ва глютен сақловчи маҳсулотларни чиқариб ташлашни тавсия қилган. Шунингдек, сут ва сут-қатиқ маҳсулотлари истеъмолидан тийилиш лозим.
Бундан ташқари, соғайишни сабзавотлар, тўқ яшил рангдаги мевалар, кўкатлар ва резовар мевалар тезлаштиради.
Мутахассис, шунингдек, зарчавага эътибор қаратишни ва ўзини яхши ҳолатда сақлаш учун таблеткалар кўринишидаги витаминларни истеъмол қилишни тавсия қилган.
Мавзуга оид
09:21 / 04.12.2025
Айрим озиқ-овқат маҳсулотларини божсиз олиб чиқиш меъёрлари эълон қилинди
14:48 / 26.11.2025
Саноат корхоналарининг асосий қисми озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқаришга ихтисослашган
12:44 / 17.11.2025
Озиқ-овқат маҳсулотларига санитария хулосаси 3 йилга берилади
09:00 / 17.11.2025