Рамзон Қодиров сайловларда овоз йиғиш бўйича жаҳон рекорди ўрнатди
Чеченистон Республикаси раҳбари Рамзон Қодиров Россияда 17-19 сентябрда ўтган умумий сайловлар натижаларига кўра сайловчиларнинг 99,7 фоиз овозини тўплаб, ўзига хос жаҳон рекорди ўрнатди. Бу ҳақда рекордларни қайд қилиш халқаро агентлиги “Интеррекорд” маълум қилди.
Агентлик маълумотларига кўра, Қодиров Чеченистон раҳбари сайловларида фоиз улушида дунё сиёсатчилари орасида энг кўп овоз тўплаган. Сайловларда давомат 94,42 фоизни ташкил қилган. Қодиров номзодини республиканинг 711 973 фуқароси қўллаб-қувватлаган. Қолган номзодлар – Халид Накаев ва Иса Хажимурадовга мос равишда 0,12 ва 0,15 фоиз овоз берилган.
Россия президенти Владимир Путин сайловлар натижаларига изоҳ бериб, рақамлар муболағадек туюлиши мумкинлигини, бироқ республикада қилинган ишларга назар солинса, сайловчиларнинг Қодировни бундай қўллаб-қувватлаши тушунарли бўлишини айтган.
44 ёшли Рамзон Қодиров Россия регионлари раҳбарлари орасида ўз лавозимини энг узоқ вақт эгаллаб келаётган сиёсатчи ҳисобланади. У ўз лавозимини 2007 йилда 30 ёшида эгаллаган ва шундан бери республикага раҳбарлик қилиб келади.
Мавзуга оид
21:15
Украина бўйлаб байрам кечаси ёпирилма зарбалар йўлланди
19:20 / 15.12.2024
Украина дронлари Грознийдаги базага ҳужум қилди
22:28 / 12.12.2024
Рамзан Қодиров 100 мингга яқин жангчиси урушда қатнашмаётганини тан олди
20:19 / 25.11.2024